Цилиндрик қуймалар

Цилиндрик қуймаларни ишлаб чиқариш

Ca Aluminum корхонаси халқаро сифат стандартлари ҳамда истеъмолчилар талабларига кўра ишлаб чиқилган техник спецификацияларга мувофиқ штамповка ва экструдировка қилиш учун цилиндрик қуймалар ишлаб чиқаради.

Стандарт цилиндрик қуймалар 127, 145, 152, 155, 162, 178, 190, 203 мм диаметрда ва мижоз талабларига қараб 438 дан 7000 мм узунликда ишлаб чиқарилади. Уларни ишлаб чиқариш учун 6ххх қотишма (6060, 6063, 6005, 6005А, 6061, 6082, 6106, 6463) ва 1ххх сериялари қўлланилади.    

Ушбу маҳсулотнинг асосий истеъмолчилари бўлиб экструзия, қуёш панеллари, ғилдирак дискларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхоналар ҳисобланади.

Scroll to Top