CA - Aluminum
Алюминийдан чуқур ишлов берилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи юқори технологик корхона.
Алюмин маҳсулотлар етказиб берувчи ишончли корхона
Алюминийдан чуқур ишлов берилган маҳсулотлар (6ХХХ серияли қотишмалар, прессланган профиль, қотишма ва профильдан тайёрланган маҳсулотлар) ишлаб чиқаришга ихтисослашган, қуввати босқичма-босқич йилига 9 600 тоннадан 19 200 тоннагача тайёр маҳсулот етказиб берувчи, Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилоятида жойлашган корхонадир.
Корхонамизнинг асосий йўналиши бу асосий истеъмолчилари қурилиш соҳаси, нефтегаз, электротехника саноати, транспорт машинасозлиги ва ҳ.к. ҳисобланган бирламчи алюминийни қайта ишлаш ва қуйма қотишмалар, деформацияланадиган қотишмалардан қуйма (столблар), алюмин қотишмаларидан тизимли профиллар, тўсиқ тизимлари, вентиляцияланадиган осма фасадлар ва ёнғинга қарши курашиш тизимларини, ҳамда буюртмачиларнинг чизмалари бўйича профиллар ишлаб чиқаришдир.

Корхона ишлаб чиқаришга нисбатан комплекс ёндошувни амалга оширади: суюқ металлдан тайёр маҳсулотгача. Заводда ишлаб чиқарилган прессланган (экструдировка қилинган) алюмин профилларнинг номенклатураси қуйидагиларни ўз ичига олади: иссиқхона учун профиллар, архитектура – қурилиш тизимли профиллар, савдо – кўргазма жиҳозлари учун профиллар, вентиляцияланадиган фасад конструкциялари учун профиллар, карниз ва ёрдамчи профиллар, ҳимоя – декоратив профиллар, облицовка и безак профиллари, умумий қурилиш мақсадидаги профиллар, қурилиш опалубкаси профиллари ва ҳ.к.
Юқори технологик европа жиҳозлари
Корхона замонавий юқори самарадор эритиш-қуйиш комплекси, пресслаш ва бўяш ускуналари билан жиҳозланган. 2022 йилдан 2024 йилларгача бўлган даврда, корхонанинг металлургик салоҳияти тайёр маҳсулотни реализация қилиш ҳажмини босқичма-босқич йилига 9 600 тоннадан 19 200 тоннагача етказилади.

Профилларнинг юқори сифати
Биз сифат мувафақият гарови эканлигига ишонамиз, ва шунинг учун мижозларимизга тасдиқланган чизма ва бошқа шартларга тўлиқ мос келувчи профилларни етказиб беришга катта аҳамият қаратамиз. Биз тўхтовсиз равишда ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларимизни ривожлантирамиз ва такомиллаштирамиз. Энг замонавий профил сифатини назорат қилиш тизимларидан фойдаланамиз.
Стабил юқори сифатли қотишмалар
Аъло даражадиги сифатли юзалар
Геометрия чизмага тўлиқ мос келади
Кафолатланган механик ҳусусиятлар
A Great Mega Project
High Tower Building
Skyscraper Project
National Museum
Skyscraper Tower
Big Company Headquarter
Бизнинг хизматлар
Муҳандисларимиз бизнесингиз учун зарур бўлган ҳар қандай профил яратиб беришади.
Буюртмалар тез тайёрланади ва маҳсулотлар ўз вақтида етказиб берилади.
Қадоқ ва профильнинг механик ҳусусиятлари борасида сизнинг истакларингиз инобатга олинган ҳолда янги тизимлар яратилади.
Ҳамкорларимиз



Фойдали ҳамкорлик
Инновацион технология ва жаҳон корхоналари билан ҳамкорлигимиз туфайли Сизга энг замонавий ечимларни таклиф қила оламиз.